“Опий”ни пулламоқчи бўлишди

admin | 14-07-2019 | 607

“Опий”ни пулламоқчи бўлишди 

 

2019 йилнинг 1 май кунидан республикамиз бўйлаб бошланган “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи 30 июнь куни якунига етган бўлсада, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш билан боғлиқ жиноятларни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар давом этмоқда. Чунки гиёҳвандлик-аср вабоси, унга қарши курашни бир зум ҳам тўхтатиб бўлмайди, акс ҳолда “вабо” бутун жамиятга тарқаб кетиши ҳеч гап эмас.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар томонидан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида, Урганч шаҳрида яшовчи, Қ.И. ва Ж.Э.лар 2019 йил 11 июль куни Урганч шаҳрида 0,58 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 1 400 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотишга уринган пайтларида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан “гиёҳфуруш шериклар”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Опий” жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими      


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй