Сиз биометрик паспортга эгамисиз?

admin | 19-07-2019 | 1927

Сиз биометрик паспортга эгамисиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан тизимли равишда таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 494-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортини мамлакатимиз ҳудудида 2019 йилнинг 31 декабрь кунига қадар биометрик паспортларга тўлиқ алмаштиришлари лозимлиги белгиланган.

Шунга асосан, фуқаролардан биометрик бўлмаган паспортларни алмаштириш учун худудий (шаҳар, туман) ички ишлар бўлимларига мурожаат қилишлари сўралади. 

Шу билан бирга, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида хорижга чиқиш биометрик паспортини шакллантириш ускунаси қўшимча равишда Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлимига ҳам ўрнатилганлигини, эндиликда Ҳазорасп ва Боғот туманлари аҳолиси хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш учун Ҳазорасп тумани ИИБга мурожаат этишлари лозимлигини маълум қиламиз.

Хоразм вилояти ИИБ Миграция ва

фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй