Босқич тугади, аммо жараён давом этмоқда

admin | 19-07-2019 | 595

Босқич тугади, аммо жараён давом этмоқда 

 

2019 йилнинг 1 май кунидан республикамиз бўйлаб бошланган “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи 30 июнь куни якунига етган бўлсада, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш билан боғлиқ жиноятларни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар давом этаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

2019 йилнинг 12 июль куни Қўшкўпир туманида туман ички ишлар бўлими ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш билан шуғулланиб келган яна бир фуқаронинг қилмиши фош этилди...

Қўшкўпир туманнинг “Незагас” маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган, Б.А. “гиёҳвандликка қарши кураш доирасидаги тадбирлар тугади” деб ўйлаб, уйининг боғида экиб қўйган бир туп “Каннабис” ўсимлигини “меҳр” билан парваришлаётганида хонадонига тезкор ходимлар ташриф буюришди.

“Деҳқончилик”нинг қонун билан таъқиб қилинувчи мазкур тури, анча-мунча инсонларга насиҳат қиладиган ёшга бориб қолган Б.А.нинг қонун ва маҳалла-кўй олдида бошини эгишига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй