“Автоҳаваскор” ушланди

admin | 24-07-2019 | 1099

“Автоҳаваскор” ушланди 

Мамлакатимизда автомототранспорт воситаларининг олиб қочилиши билан боғлиқ жиноятларнинг деярли содир этилмаслиги халқаро майдонда доимий равишда ижобий эътироф этиб келинади. Шундай бўлсада аҳён-аҳёнда юртимизнинг қайсидир бурчагида автомашина олиб қочилганлиги-ю, қисқа муддатда “автоҳаваскор” қўлга олинганлиги тўғрисидаги хабарларни эшитиб қоламиз. Дарҳақиқат бу турдаги жиноятлар кам содир этилсада, ички ишлар ходимлари уларни фош этиш борасида етарли малакага эгадирлар.

2019 йилнинг 23 июль куни Хонқа туманида яшовчи, фуқаро Х.О. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, эрта тонгда номаълум шахс уйи олдидаги гаражда турган “Нексия” русумли автомашинасини олиб қочганлигини билдириб, автомашинани топишда ёрдам беришликни ва уни олиб қочган шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўради.

Мурожаат олиниши билан тегишли махсус режалар ҳаракатга келтирилиб, автомашинани топиш ва уни олиб қочган шахсни ушлашга киришилди. Дастлаб, Хоразм вилоятида олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари ички ишлар ходимларини Қорақалпоғистон Республикаси томон бошлади.

Тезкор ходимларнинг тажрибаси бу сафар ҳам жиноятни “иссиқ изидан” фош этишда ўз самарасини берди, олиб қочилган автомашина Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида техник соз ҳолда топилди. Ҳайратланарли томони шундаки, автомашинани фуқаровий даъвогарнинг қўшниси, муқаддам судланган, 1972 йилда туғилган О.Ф. олиб қочган экан. У ҳам Қорақалпоғистонда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан “автоҳаваскор”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.      

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй