Э Ъ Л О Н !!!

admin | 26-07-2019 | 1049

Э Ъ Л О Н !!!

 

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилиши белгиланганлиги сабабли, имтиҳонларни ўтказиш жараёнида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида, 2019 йилнинг 20 июль кунидан 16 август кунига қадар Урганч шаҳрининг “Ёшлик” ва “Термиз” кўчаларида автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади. Бу тўғрисида Урганч шаҳар Ҳокимининг 2019 йил 24 июнь куни 128-Ф-сонли фармойиши эълон қилинган.

Юқоридаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатининг вақтинчалик чекланиши сабабли юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй