Халқнинг дарду-ташвиши билан яшайлик

admin | 30-07-2019 | 390

Халқнинг дарду-ташвиши билан яшайлик

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан навбатдаги сайёр қабул Хива тумани  аҳолиси учун 2019 йилнинг 30 июль куни туманнинг Саёт қишлоғидаги маданият саройи биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди ва улардан жами 30 тага яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга нотурар бино ва иншоатлар учун ер участкаси ва кредит ажратиш, аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, жамоат транспорти йўналишларини ўзгартириш, тиббий хизматдан фойдаланишда имтиёзга эга бўлиш, доимий иш ўрнига эга бўлиш, фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди. Вилоят ИИБ раҳбарияти сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Барча мурожаатлар юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Хива тумани Ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди. Эътиборли томони шундаки, сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар сектор раҳбарлари уларнинг муаммо ва дарду-ташвишларини бажонидил тинглаб, жойида бартараф этишга астойдил ҳаракат қилаётганликларидан хурсандликларни яшириб ўтиришмади.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул 2019 йил 6 август куни соат 11:00да Шовот туманидаги 8-сонли мусиқа мактаби биносида бўлиб ўтади.

подполковник  З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй