Бошқарувни йўқотиш натижасида

admin | 31-07-2019 | 1544

Бошқарувни йўқотиш натижасида 

Кўча-кўйда юрганимизда жамоат транспортларида “ҳайдовчи тезликни ошириб, умрингни қисқартирма” деган пурмаъно сўзга кўп бора кўзимиз тушади. Дарҳақиқат, транспорт воситасини бошқариш вақтида тезликни меъёридан ошириш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиш хавфини ҳам шунга мутаносиб равишда ошириб бораверади. Яна шу билан биргаликда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган транспорт  воситаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасининг оқибати ҳам бир карра оғир бўлиши барчамизга маълум.

2019 йилнинг 30 июль куни эрта тонгда отасига тегишли бўлган “Gentra” русумли автомашинани бошқариб йўлга чиққан, Урганч шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган, А.Д. ҳам автомашина тезлигини танлашда хатоликка йўл қўйди. Машинасига 1996 йилда туғилган аёлни йўловчи сифатида миндириб келаётган ҳайдовчи Урганч шаҳрининг Гурлан кўчасида бошқарувни йўқотиб, йўл чеккасидаги симёғочга урилди. Оқибат эса юқорида айтганимиздек аянчли якунланди, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида оғир тан жароҳати олган автомашина йўловчиси, шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй