“Марихуана” савдоси фойда келтирмади

admin | 31-07-2019 | 1663

“Марихуана” савдоси фойда келтирмади 

 

Боғот туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган, тумандаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келаётган, В.Б.нинг гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилиши ва уларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиши тўғрисида маълумот олинади.

Шунга асосан 2019 йилнинг 27 июль куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 5,59 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 700 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотишга уринган, В.Б. жиноят устида қўлга олинди.

“Марихуана” савдоси гиёҳфурушга “фойда” келтирмади, аксинча унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

   подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй