Урганч шаҳри яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилди

admin | 03-08-2019 | 1971

Урганч шаҳри яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилди


Мана бир неча йилдирки, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Намунали питомник”, “Намунали кичик питомник” ҳамда “Кинология хизмати аълочиси” республика кўрик танловлари кинология хизмати ходимларининг касбий маҳоратини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

 

    Жорий йилнинг 31 июль-2 август кунлари Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБнинг кинология хизмати ХИП базасида “Намунали питомник”, “Намунали кичик питомник” ҳамда “Кинология хизмати аълочиси” республика кўрик танловларининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Танловга республикамизнинг барча вилоятлари ички ишлар органларидан энг тажрибали кинологлар ташриф буюришди. Улар уч кун давомида танлов шартларига кўра спорт тўсинида тортилиш, 100 ва 3000 метр масофаларга югуриш, қўл жангги усуллари, 50 метр масофага сувда сузиш, ўқ отиш, саф тайёргарлиги ҳамда хизмат итлари билан умумий курс машғулотлари бўйича ўзаро баҳс олиб боришди. Шунингдек, мусобақа қатнашчилари ИИВ меъёрий ҳужжатлари бўйича тест синовлари ҳам топширишди. Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиларининг ҳар бир номинация бўйича чиқишларини синчковлик билан кузатиб, холисона баҳолаб боришди.

  Кўрик танловнинг якуний хулосасига кўра “Намунали питомник” номинациясида Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати “Хизмат итлари питомниги” фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди. Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати “Хизмат итлари питомниги” иккинчи ва Тошкент вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати “Хизмат итлари питомниги” учинчи ўринларни эгаллашди.

   “Намунали кичик питомник” номинациясида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Амударё тумани ИИБ биринчи, Қоровул қўшинлари бош бошқармасининг 7531-сонли ҳарбий қисм ҳамда Бухоро вилояти Ромитан тумани ИИБ иккинчи ва учинчи пағонани забт этишди. 

   “Кинология хизмати аълочиси” номинациясида эса Қоровул қўшинлари бош бошқармаси кинологи, кичик сержант Жонибек Жониқулов биринчи, Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати кинологи, кичик сержант Ойбек Жўраев, Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати кичик инспектор кинологи, сафдор Шохрух Баҳромовлар иккинчи ҳамда Қоровул қўшинлари бош бошқармаси кинологи, аскар Муродилла Очилов, Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати кинологи, катта сержант Қобил Қосимов, Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати кинологи, сафдор Журъат Раматовлар учинчи ўринларга лойиқ топилди. Шунингдек, “Хизмат итлари билан умумий курс машғулотлари”, “Тест синовлари”, “Саф тайёргарлиги”, “Ўқ отиш”, “Қўл жанги усуллари”, “Тўсинда тортилиш”, “100 метр масофага югуриш”, “3000 метр масофага югуриш”, “50 метр масофага сузиш”, “Энг ёш иштирокчи”, “Энг ёши катта иштирокчи”, “Кўрик танловнинг фаол иштирокчилари” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

    Кўрик танловнинг республика босқичи ғолиблари ИИВ ППХ ва ЖТСББнинг кубок, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

 

                                                                         Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                                “Postda” мухбири.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй