Автомашина салонидан ўғирланган пуллар

admin | 05-08-2019 | 281

Автомашина салонидан ўғирланган пуллар 

Урганч туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган, А.О. айни ёшида бирон-бир фойдали касбнинг бошини тутиб, эл-юрт ва ота-онасининг олқишини олиш ўрнига, ноқонуний йўл билан бойлик орттириш мақсадида қинғир ишга қўл урди.

2019 йилнинг 2 августига ўтар кечаси қўшни маҳаллада яшовчи фуқаро К.З.нинг уйи олдидан ўтиб бораётган А.О. нинг эътиборини, шу уй олдида турган “Дамас” русумли автомашина тортади. Атрофда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилган “тунги шарпа” автомашинани ён томон ойнасини очиб, унинг салонидаги ғаладондан 100 АҚШ доллари ва 505 000 сўм пулни олиб, секингина тун қаърига ғойиб бўлади.

Эрталаб, автомашинасининг ойнаси бузиб очилганлиги-ю, ғаладондаги пуллари ўғирланганлигини билган фуқаровий даъвогарнинг туман ички ишлар бўлимига қилган мурожаати асосида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноят “иссиқ изидан” фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй