Тақдимномалар сайёр судда кўриб чиқилди

admin | 05-08-2019 | 282

Тақдимномалар сайёр судда кўриб чиқилди 

Бугунги кунда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими томонидан жиноий-ҳуқуқий соҳадаги қонунчилик ижросини таъминлаш, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан чиқарилган суд ҳукм ёки ажримларининг ижросини таъминлаш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жазо муқаррарлигини таъминлаш, маҳкумлар онгида қонунга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш борасида жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туман судлари билан ҳамкорликда жойларда сайёр суд йиғилишлари ўтказилиши йўлга қўйилган.

Ўтказилаётган сайёр судларга пробация гуруҳлари ҳисобларида турган маҳкумлар таклиф қилиниб,  суд жараёнларида жазони ўташ даврида белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилган, ишга виждонан муносабатда бўлган, тузалиш йўлига ўтган шахсларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, суд томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга риоя қилмаган айрим маҳкумларнинг жазо турларини оғирроқ жазога алмаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

2019 йил 31 июль куни Урганч шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар ва Хонқа тумани судлари томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, суд томонидан ўрнатилган тақиқларга тўлиқ риоя қилган, ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган 38 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан бир мунча енгилроқ жазо қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси  Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан улар тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиндилар.

Шунингдек, илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли  моддаси билан айбли деб топилиб, бугунги кунда ахлоқ тузатиш иши жазосига ҳукм қилинган 3 нафар маҳкум суд томонидан белгилаб берилган тартиб қоидаларга риоя қилмасдан, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги учун унинг жазо тури Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 46-моддасига асосан бошқа оғирроқ жазога алмаштирилди.

Сайёр суд якунида, бир қатор давлат органлари ва ташкилотларининг вакиллари томонидан бугунги кунда пробация хизмати назорати остида турганлар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида суд залидан озод этилганлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари асосида афв этилган шахсларнинг муаммолари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

подполковник Х.Қазақов,

вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй