Муаммоларни бартараф бўйича чора тадбирлар белгиланди

admin | 06-08-2019 | 290

Муаммоларни бартараф бўйича чора тадбирлар белгиланди  

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

 Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Шовот тумани  аҳолиси учун 2019 йилнинг 06 август куни туман марказида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафарга яқин фуқаро иштирок этди ва улардан жами 30 тага яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга нотурар бино ва иншоатлар учун ер участкаси ва кредит ажратиш, аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш,  сиҳатгоҳларга имтиёзли йўлланма олиш, доимий иш ўрнига эга бўлиш, ички ишлар органлари хизматига кириш, фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Барча мурожаатлар юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Шовот тумани Ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди. 

Шу билан биргаликда, сайёр қабулда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бешта оилага озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул 2019 йил 13 август куни соат 11:00да Урганч шаҳри аҳолиси учун Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали биносида бўлиб ўтади.

подполковник  З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй