Расмий муносабат:

admin | 07-08-2019 | 1855

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда  Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан журналист Болтабой Матқурбановнинг ноутбук ва телефони ҳеч қандай асоссиз олиб қўйилганлиги ҳамда фуқаро Шоназар Яқубовнинг Хоразм вилояти ИИБга терговга чақиртирилганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан

 

Юқоридаги хабарлар Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Бугунги кунда Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувидаги фуқаро М.К.Раджаповга нисбатан Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми (Контрабанда) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларининг тўлақонли, сифатли ва ҳолисона ўтказилишини таъминлаш мақсадида, жиноят иши юзасидан гувоҳ тариқасида жалб этилиб, сўроқ қилиниши лозим бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖПК (Жиноят процессуал Кодекси)да белгиланган тартибда сўроқ қилинмоқда.

Мазкур жиноят иши бўйича тергов заруратидан келиб чиққан ҳолда, айрим процесс иштирокчиларига тегишли бўлган электрон ташувчисига эга бўлган техник ускуналари (уяли телефон аппаратлари ва ноутбуклари)нинг хотиралари кўздан кечириш учун белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Жумладан, “Муштум” журнали ва “Қишлоқ ҳаёти” газеталарининг мухбири сифатида фаолият юритиб келаётган, Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро Отақов Болтабой Матқурбановичнинг уяли телефон аппарати ва  ноутбуки ҳам юқоридаги жиноят иши доирасида текшириб кўриш учун 2019 йил 21 июль куни белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган, шунингдек ўзи ҳам гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган. Ундан олинган ноутбук ва уяли телефон аппаратининг жиноят ишига алоқаси аниқланмаганлиги сабабли 2019 йил 4 август куни тегишли тартибда қайтариб берилган.

Бундан ташқари, Урганч туманида яшовчи Яқубов Шоназар Артиқовичга тегишли уяли телефон аппарати ҳам юқоридаги жиноят иши юзасидан текшириб кўриш учун 2019 йил 5 июль куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан расмийлаштириб олинган ва текширув натижаларига кўра, ўзи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 97-моддаси (Сўроқ қилиш учун чақирув)га асосан гувох тариқасида сўроқ қилиниши учун 2019 йил 5 август куни Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига чақиртирилган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида процесс иштирокчиларига нисбатан тергов органи ходимлари томонидан руҳий ва жисмоний таъзийқлар ўтказилмаган, уларга адвокат хизматидан фойдаланиш хуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

     Хоразм вилояти ИИБ

ҳузуридаги Тергов бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй