Йўл қоидани ёқтиради

admin | 08-08-2019 | 331

Йўл қоидани ёқтиради 

2019 йилнинг 6 август куни “Урганч-Гурлан” автомобиль йўлининг Янгибозор тумани ҳудудидан ўтган 26-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси фожеали якунланди.

Қўшкўпир туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган М.Р. “MAN” русумли юк автомашинасини Гурлан туманига бошқариб бораётиб, ўзи билан бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб бораётган, 1966 йилда туғилган, Ў.М.ни уриб юборган.

Велосипед ҳайдовчиси олган жароҳатлари туфайли, ҳодиса жойида вафот этган.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, шу билан биргаликда йўл ҳаракати иштирокчиларидан “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий риоя қилишлари яна бир бор сўраб қоламиз.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй