Саробга айланган орзу

admin | 13-08-2019 | 1307

Саробга айланган орзу 

2019 йилнинг 1 май кунидан 30 июнь кунига қадар республикамизда “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бўлиб ўтганлигини ва 2019 йил 1 август кунидан ушбу тезкор-профилактик тадбирнинг иккинчи босқичи старт олганлиги тўғрисида илгари хабар берган эдик.

2019 йилнинг 9 август куни Қўшкўпир туманида вилоят ИИБ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда яна бир гиёҳфурушнинг қилмиши фош этилди.

15,97 грамм миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини “харидор”га 8 800 000 сўмга пуллаб, мўмайгина даромадга эга бўлишни орзу қилган, Қўшкўпир туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган С.Қ. нинг орзулари саробга айланди. Чунки, у гиёҳвандлик воситасининг қонуний савдосини амалга ошираётганида, жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй