Сайёр қабул: Муаммо ва ечим

admin | 13-08-2019 | 1408

Сайёр қабул: Муаммо ва ечим 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Урганч шаҳри  аҳолиси учун 2019 йилнинг 13 август куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда эллик нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди ва улардан жами 20 тага яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан, ички ишлар органлари хизматига кириш, шу билан биргаликда хизматга қайта тиклаш, ички ишлар органлари иш юритувида бўлган жиноят ишларининг дастлабки тергов ва суриштирув жараёнлари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Барча мурожаатлар юзасидан сайёр қабулда иштирок этган вилоят ИИБ соҳавий хизматлар раҳбарлари, Урганч шаҳар Ҳокимлиги ва шаҳардаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул 2019 йил 20 август куни соат 11:00да Гурлан тумани аҳолиси учун тумандаги 9-сонли мусиқа мактаби биносида бўлиб ўтади.

подполковник  З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй