Наркофурушлар гуруҳи қўлга олинди

admin | 15-08-2019 | 666

Наркофурушлар гуруҳи қўлга олинди 

 

2019 йил 1 август кунидан бошланган “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи давомида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси, уларни етиштириш, сақлаш, ташиш, тайёрлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Хоразм вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида кучли таъсир қилувчи гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи наркотикларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахсларнинг қилмиши фош этилди.

2019 йилнинг 8-9  август кунлари вилоятимизнинг Урганч ва Хива шаҳарларида амалга оширилган тезкор тадбирларда гуруҳнинг 4 нафар аъзоси қўлга олинди. Улардан олинган жами 33,45 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил деб топилди.

Жиноят иши бўйича гумондорларнинг барчаси эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинди ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй