Томорқадаги “каннабис”

admin | 15-08-2019 | 597

Томорқадаги “каннабис” 

2019 йилнинг 1 август кунидан бошланган “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг эътибори нафақат гиёҳфурушларни аниқлашга шу билан биргаликда таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақловчи экинларни экиш ҳамда етиштириш билан шуғулланувчи шахсларни аниқлашга ҳам қаратилгандир.

2019 йилнинг 10 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Гурлан туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида,  ўз уйининг томорқасида 14 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётган, шу туманнинг “Чаккалар” маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган, Х.Ў.нинг қинғир қилмишлари фош этилганлигини юқоридаги фикримизнинг исботи тариқасида келтиришимиз мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 14 туп “каннабис” жиноят иши доирасида ашёвий далил тариқасида йиғиштириб олинди.

Ҳурматли фуқаролар, гиёҳвадлик – иллат, ундан сақланинг! Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаши боис қонунан тақиқланган экинларни  уйингизда экиб, етиштириш натижасида нафақат ўзингизни балки бу жараённи ўз кўзи билан кўриб вояга етаётган фарзандларингизнинг ҳам келажагини шу иллат домига ташлаётганингизни унутманг.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй