Расмий муносабат:

admin | 16-08-2019 | 908

 Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Бу қизни зўрлаб узатишми ёки урф-одат?” номи остида тарқалган видео тасвир юзасидан

 

2019 йилнинг 15 август куни ижтимоий тармоқларда “Бу қизни зўрлаб узатишми ёки урф-одат?” номи остида видео тасвир тарқатилган бўлиб, ушбу тасвирда гўёки ота-она ўз қизини мажбурлаб турмушга беришаётганлиги акс этган.

Ушбу видео тасвир ўрганилганда қуйидагилар аниқланди: Фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар тўлиқ аниқланган бўлсада, уларни ошкор этмасликни лозим топдик.

Видео тасвирдаги ҳолат бундан беш йил илгари Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги қиз узатиш тўйидан олинган жараён  бўлиб, турмушга чиқаётган қизнинг ўзини бундай тутиши шу ҳудудда яшовчи аҳолининг маҳаллий урф-одатлари сирасига кириши маълум бўлди.

Ваҳоланки, олий маълумотга эга бўлган келин ва куёв ихтиёрий равишда, томонларнинг розилиги билан никоҳ қуришган ва бугунги кунда бахтли ҳаёт кечиришмоқда.

Шу ўринда, фуқароларни ўзгаларнинг шахсий ҳаётига оид аудио, видео ва фото махсулотларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришдан тийилишга чақириб қоламиз.

Хоразм вилояти ИИБ

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй