Расмий муносабат

admin | 18-08-2019 | 735

Расмий муносабат: Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқарога нисбатан тан жароҳати етказилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар юзасидан

 

Жорий йилнинг 16 август куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан жиноят содир этишда гумон қилиниб, туман ИИБнинг маъмурий биносига олиб келинган фуқаро Б.Сапаевга тан жароҳати етказилганлиги ҳақида эълон қилинган хабарлар асосида бугунги кунда Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Хизмат текширувининг тўлақонли ва ҳолисона ўтказилиши раҳбарият томонидан назоратга олинган.

Хизмат текширувининг якуни бўйича қўшимча равишда ахборот берилишини маълум қиламиз.

 

Хоразм вилояти ИИБ

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй