Сектор раҳбари халқ билан ҳамнафас

admin | 20-08-2019 | 690

Сектор раҳбари халқ билан ҳамнафас 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Гурлан тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 20 август куни тумандаги 9-сонли мусиқа мактаби биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафарга яқин фуқаро иштирок этди ва улардан жами 20 тага яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, ички ишлар органлари иш юритувида бўлган жиноят ишларининг дастлабки тергов ва суриштирув жараёнлари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Вилоят кесимидаги 3-сектор раҳбари томонидан амалга оширилган бу галги сайёр қабул ўзгачалик касб этди, яъни нафақат сайёр қабул ўтказилиши эълон қилинган манзилга етиб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди, балки сектор раҳбарининг ўзи маҳаллаларга ташриф буюриб, бевосита фуқаролар билан учрашди.

Вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедовнинг Гурлан тумани “Чинобод” маҳалласи аҳолиси билан учрашуви ўзаро ишонч ва самимийлик асосида бўлиб ўтди. Маҳаллада яшовчи аҳолини қийнаб келаётган муаммолар батафсил тинглангач, ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддилар билан келишилган ҳолда қарорлар қабул қилинди.

Масъул раҳбарларнинг ташрифи ва дилдан қурилган суҳбат маҳаллий аҳолида илиқ таассурот қолдирди.   

Барча мурожаатлар юзасидан сайёр қабулда иштирок этган вилоят ИИБ соҳавий хизматлар раҳбарлари, Гурлан тумани Ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул 2019 йил 27 август куни Қўшкўпир туманида бўлиб ўтади.

подполковник  З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй