Сайёр қабул давомида ҳуқуқий тарғибот

admin | 21-08-2019 | 1510

Сайёр қабул давомида ҳуқуқий тарғибот 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ички ишлар органлари иш юритувида бўлган жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни процессуал тартиб-тамойилларга асосан олиб борилиши билан боғлиқ мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - вилоят ИИБ  ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Қ.Алимов вилоятимиздаги барча шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Ана шундай сайёр қабул 2019 йилнинг 15 август куни Қўшкўпир туманида бўлиб ўтди. Унда иштирок этган фуқаролардан келиб тушган барча мурожаатлар тегишлилигига кўра ижрога қаратилди.

Шунингдек, сайёр қабулга ташриф буюрган фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида виктимологик профилактика оид тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди. Хусусан, бугунги кунда турли ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган ёлғон маълумотлар ва фотосуратларнинг тарқатилиши ҳамда бу ҳолатларнинг келиб чиқишида фуқаролар томонидан одатда йўл  қўйилаётган бепарволик ва хатоликлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Бу борада бугунги кунда ички ишлар органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилиб, судда мазмунан кўриб чиқилган жиноий ишларнинг тафсилотлари ҳаётий мисол сифатида келтириб ўтилди.

Сайёр қабул ва тарғибот тадбирлари режа асосида давом этади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй