Қонунчиликдаги янгиликлар

admin | 23-08-2019 | 1632

Қонунчиликдаги янгиликлар

 

 

2019 йил 13 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги 669-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, эндиликда шартнома асосида туристларни кузатиб бориш ҳамда туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига мурожаат қилинади.

 

Ҳудудий ички ишлар органларининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари мурожаатни кўриб чиқишда:

- туристларнинг шахсига оид маълумотлар (буюртмачи томонидан тақдим этилади);

- туристик хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектининг рухсатномаси мавжудлиги (буюртмачи томонидан тақдим этилади);

- транспорт воситалари ва хайдовчиларнинг ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бериши (буюртмачи томонидан тақдим этилади);

- кузатиб бориш қатнов йўли ва ташриф режалаштирилган ҳудудларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши;

-  кузатув хизматини амалга ошириш учун етарли куч ва воситаларнинг мавжудлиги ўрганилади.

Хизмат кўрсатиш тарифлари Ички ишлар вазирлиги томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй