Хизматга муносиб рағбат

admin | 02-09-2019 | 200

Хизматга муносиб рағбат

 

Қаердаки ходимларнинг хизмат фаолияти ўз вақтида ва муносиб қадрланса, ўша ерда иш сифати ва самарадорлиги албатта юксалади. Чунки, ходимлар фаолиятининг муносиб баҳоланиши, келгусида ушбу жамоада ташаббускор, интилувчан ва фидойи ходимларнинг сафи янада кенгайишига олиб келади.


 Ҳазорасп тумани ИИБ раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан бўлимнинг бир гуруҳ фидойи ва фаол ходимларини рағбатлантирди.

Шуниси эътиборлики, бу гал фақат ички ишлар ходимларининг ўзларини рағбатлантириш билан чекланиб қолинмади, балки, хизматдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига ҳам ички ишлар бўлими бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.


Ота-она учун фарзанд камолини кўриш, фарзандига берган тарбияси учун раҳмат эшитишдан кўра бахт бўлмаса керак. Шу боис ички ишлар бўлими бошлиғининг қўлидан ташаккурномаларни қабул қилиб  олган ота-оналарининг кўзларида қувонч ёшлари қалқиди. Буни кўрган ходимлар ўзларига берилган тарбия ва билдирилган ишончни юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида фидокорона хизматлари билан оқлашларини, зеро оналар кўзидан қайғу ёшлари оқишига зинҳор йўл қўймасликлари билдириб ўтдилар.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй