Шоҳсупада кучлилар

admin | 02-09-2019 | 1688

Шоҳсупада кучлилар 

Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, спорт турларини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан  Хоразм вилояти ИИБ 11-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби ўртасида спортнинг “Мини-футбол”, “Арқон тортиш” ва “Тош кўтариш” турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Ушбу спорт мусоқабаси “Спорт - ички ишлар органлари ходимлари хизмат фаолиятининг ажралмас қисми” шиори остида бўлиб ўтди.

Мини-футбол мусобақасида тергов ҳибсхонаси сохавий хизматларидан жами 8 та жамоа иштирок этди. Ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган зобитлар жамоаси ва 1-қўриқлаш отряди жамоалари ўртасидаги финал мусобақаси кескин ва муросасиз бўлиб ўтди. Якунда зобитлар жамоаси 4:1 ҳисоби билан ғалаба қозониб, фахрли биринчи ўринни эгаллашди. 1-қўриқлаш отряди жамоаси иккинчи ўринга, 3-смена жамоаси эса учинчи ўринга лойиқ деб топилди.

Ўзбек халқининг миллий спорт ўйинларидан ҳисобланган “Арқон тортиш” тури бўйича ўтказилган мусобақа ҳам кескин курашларга бой бўлиб, ходимларда кенг таассурот қолдирди. Ушбу тур бўйича ҳибсхонанинг 5-смена жамоаси 1-ўринни, 4-смена жамоаси 2-ўринни, 2-қўриқлаш отряди жамоаси  3-ўринни қўлга киритишди.

Шунингдек, миллий спорт ўйинларидан яна бири ҳисобланмиш спортнинг “Тош кўтариш” тури бўйича ўтказилган мусобақада иштирок этиб, ўзининг паҳлавонлик қобилиятини намоён этган ходимлар ҳамкасбларининг олқишига сазавор бўлишди. Ушбу турда тошларни ўзига энг кўп бўйсундира олган катта лейтенант Хушнуд Мўминов биринчи ўринга, катта лейтенант Дилшод Рўзметов иккинчи, сафдор Жўрабек Абдуллаев эса учинчи ўринга лойиқ деб топилди.    

 Мусобақа ғолибларига ҳибсхона бошлиғи томонидан фахрий ёрлиқ, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

 

 

Хоразм вилояти ИИБ 11-сон ТҲ

бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича

ўринбосари капитан

С.М.Якубов


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй