Бошқармада байрам шукуҳи

admin | 03-09-2019 | 1680

Бошқармада байрам шукуҳи

 

Юртимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тантаналари кўтаринкилик билан давом этмоқда. 

Хоразм вилоятида байрам тадбирларини ўтказиш пайтида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида кучайтирилган тартибда хизмат фаолиятини олиб борган ички ишлар органлари ходимлари анъанага кўра байрам тадбирларини ҳаммадан кеч нишонлашди.

Вилоятимиздаги ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларидан бир гуруҳи ҳамда хизмат вазифасини бажариш пайтида қахрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари байрам муносабати билан 2019 йилнинг 3 сентябрь куни Хоразм академик драма театрига таклиф этилди.

Тантанали тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов очиб берди ва Ички ишлар вазирининг байрам муносабати билан йўллаган табригини  ўқиб эшиттирди.

Байрам муносабати билан уюштирилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник З.А.Алматовнинг иштирок этиб, байрам тилакларини билдирганлиги ҳамда ўзининг бой ҳаётий ва иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда берган насиҳат ва ўгитлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Шундан кейин генерал-полковник З.Алматов ва генерал-майор Д.Назармухамедовлар, хизмат вазифаларини бажаришга сидқидилдан ёндашиб, хизматдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар ходимларига Вазирликнинг “Аъло хизматлари учун” ва “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, “Фахрий ёрлиғи”, эсдалик қўл соатлари ва пул мукофотларини тантанали равишда топширдилар.

Бундан ташқари бир гуруҳ ходимларга ва уларнинг ота-оналарига Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг “Фахрий ёрлиқ” ва “Ташаккурнома”лари топширилди.

Хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча вафот этган  ходимларнинг оила аъзоларига энг улуғ, энг азиз бўлган ушбу байрам муносабати билан қимматбаҳо совғаларнинг топширилиши уларга нисбатан доимий равишда кўрсатиб келинаётган ғамҳўрликнинг узвий давоми бўлди десак муболаға бўлмайди.

Байрам совғаларини қабул қилиб олган фахрийлар, “устоз-шогирд” анъаналарига содиқ қолган ҳолда ёш ходимларга касб сирларини ўргатишда, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда бор куч ва ғайратини аямасликларини яна бир бор таъкидлаб ўтдилар.

Байрам тадбирида иштирок этган таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, жозибадор рақслар барчага ўзгача шукуҳ бахш этди.

 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй