Академик лицейда янги ўқув йили бошланди

admin | 04-09-2019 | 359

Академик лицейда янги ўқув йили бошланди

 

Маълумки бундан икки йил олдин мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ташкил этилган эди.

Ушбу академик лицейлар нафақат ИИВ Олий таълим муассасалари учун номзодларни балки келгусида ички ишлар органларининг сафдорлик таркибларида хизмат қилувчи ходимларни шакллантирувчи базавий таълим даргоҳига айланади.

Академик лицейларда таълим олиш истагида бўлган йигит-қизларнинг сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Жорий йилда ҳамда битта ўқув ўрни учун 15 тадан ортиқ ўқувчининг танловларда иштирок этганлиги бунга яққол мисол бўла олади.

Танловлардан муваффақиятли ўтиб лицей ўқувчиси деган шарафли номга сазавор бўлган бўлган йигит-қизлар ҳамда лицейнинг 2 ва 3-босқичида таҳсил олаётган ўқувчилар 4 сентябрь куни эрталаб лицей олдида жам бўлишди.

 Лицейда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантанали тадбирда вилоят ИИБ раҳбарияти, ички ишлар органларининг бир гуруҳ  фахрийлари, ўқитувчи педагоглар жамоаси ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар, лицейда ўқувчиларнинг таълим олиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб берган мутасадди  раҳбарларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Қисқа давр ичида кўпчиликнинг ҳайрат ва тахсинига сазавор бўлиб улгурган лицей ўқувчилари томонидан намойиш этилган жангавор кўргазмали чиқиш бу гал ҳам тадбир иштирокчилари томонидан  олқишланди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй