Хива туманида қурилиш-реконструкция ишлари бошланди.

admin | 28-02-2017 | 2872

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги хизмати моддий техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.     

     Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 мартдаги 42-сонли “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин ўчириш қисми биноларини босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастури”га асосан Хоразм вилоятининг Урганч, Шовот, Янгибозор туманларида 1 тадан янги ёнғин хавфсизлиги қисмлари қурилиши, 2017 йилда Хива туманида 1 та ёнғин хавфсизлиги қисмини реконструкция қилиниши режалаштирилган.

     Мазкур Дастурга асосан ҳозирда Урганч туманида янги ёнғин хавфсизлиги қисми қурилиши якунланиб, “Наврўз” байрами арафасида ишга туширилиши режалаштирилган. 2017 йилнинг февраль ойида Хива туманида 1 та ёнғин хавфсизлиги қисмини қурилиш-реконструкция ишлари бошланди.

Хоразм вилояти ИИБ Р.Бобажанов

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй