Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўлида

admin | 08-09-2019 | 401

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўлида 

 

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2833-сонли ҳамда 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4229-сонли Қарорлари талаблари асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан Хива шаҳар ва Хива тумани ҳокимликлари билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 7 сентябрь куни Хива шаҳар темир йўл вокзали олдида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Мазкур “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да Хоразм вилояти бандлик бош бошқармасининг Хива шаҳар ва Хива тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг саъи-ҳаракатлари билан Хива шаҳридаги 251та ҳамда Хива туманидаги 324 та, жами 575 та бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Кенгроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу меҳнат ярмаркаси орқали Хива шаҳри ва Хива туманида яшовчи фуқароларни бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш пировардида маданий мерос ва туризм инфратузилмаси объектлари ҳудудларида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга эришиш кўзланган.

Хусусан мехнат ярмаркаси давомида Хива шаҳри ва Хива туманида яшовчи 93 нафар шахс ва иш берувчилар ўртасида мехнат шартномалари имзоланди.   

Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз

туризмни таъминлаш бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй