Хавфсиз саёҳатни таъминлаш йўлида

admin | 12-09-2019 | 212

Хавфсиз саёҳатни таъминлаш йўлида

  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4229-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 август кунидаги “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисисда”ги 669-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 11 сентябрь куни Урганч шаҳридаги “Файз” ҳамда Хива шаҳридаги “Silk Road” меҳмонхоналарида вилоят ҳудудидаги сайёҳлик фирмалари, меҳмонхоналар, гид-таржимонлар ҳамда бошқа туризм инфратузилмаси субьектлари билан ўқув семинар машғулотлари ўтказилди.

Семинар машғулотларида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти масъул ходимлари томонидан иштирокчиларга юқорида қайд этилган қарорлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шу билан бирга Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Шифокоргача бўлган дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш”,Техноген, табиий офатлар ва бошқа экстремал вазиятларда ҳаракатланиш”, “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин юз берганда биринчи ҳаракатланиш” шунингдек, “Туристларни кузатишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, хавфсизлик чоралари ва йўлларда ҳаракатланиш қоидалари” мавзуларида ўқув машғулотлари ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

подполковник М.Худайберганов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй