БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛМОҚДА

admin | 28-02-2017 | 2351

            БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛМОҚДА

     Ички ишлар органлари ходимларининг касбий ҳамда жанговар маҳоратини ошириш, билим савиясини юксалтириш, хизмат вазифаларига масъулият билан ёндошиш, устоз-шогирд анъаналарини самарали давом эттириш масалалари доимий эътибордаги вазифалардир.

      Яқинда Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармасида анашундай муҳим масалаларга бағишланган ўқув машғулотлари бошланди. Тадбирни вилоят ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғи А.Абдумаликов очиб, юрт тинчлиги, халқ осойишталигини таъминлаш, қўриққа олинган масканларни ишончли муҳофаза қилиш, шахсий таркибнинг қонун ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиши, ходимлар томонидан содир этилаётган хизмат интизоми ва қонунчиликнинг бузилиш ҳолатлари, уларнинг юзага келишига имкон бераётган шарт-шароитлар ҳамда сальбий ҳолатларнинг олдини олиш, ёш ходимларда касб кўникмасини шакллантиришда фахрийлар кенгаши ҳамда мураббийларнинг ўрни каби кўпгина муҳим масалаларга тўхталиб ўтди.

     Шундан сўнг, қўриқлаш бошқармаси бўлинма бошлиғи С. Худойбергановнинг “Қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш пунктларида хизмат олиб бориш тартиби, тезкор харакатланувчи гуруҳларнинг хизмат вазифалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда фуқаролар хонадонлари билан белгиланган тарифлар асосида шартномалар тузиш тартиби” мавзулари бўйича маърузаси тингланди.      

    -Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-Дастурга асосан ўтказилаётган ушбу ўқув машғулотида қўриқлаш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг босқичма-босқич тарзда иштирок этиши кўзда тутилган,-дейди вилоят ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари З. Искандаров  Ўқув машғулоти кун тартибига қўйилган ҳар бир мавзу хизмат самарадорлигининг ошишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, ҳар бир маърузачи ўқув машғулотини қизиқарли ҳамда самарали тарзда ўтказиши учун зарурий адабиётлар ҳамда ўқув қўлланмалари билан таъминланди. Шунингдек, машғулотларга ходимларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ИИБнинг барча соҳавий хизматларидан етакчи мутахассислар таклиф қилиниб, соҳага оид энг илғор тажрибалар ва ташаббуслар ҳамкорликда ўрганиб борилмоқда.

    Ўқув машғулотида “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонини ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунлари ҳам атрофлича ўрганиб чиқилмоқда.

   Тадбир қатнашчилари кун тартибида кўрилган мавзулар бўйича синов имтиҳонлари  топширишди.

Урганч шаҳар ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлими ходими С.Абдуллаев



Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй