Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

admin | 14-09-2019 | 872

2019 йил 13 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 769-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) тасарруфидаги болалар боғчалари истисно тариқасида, ИИВнинг идоравий мансублигида қолдирилган ҳолда Мактабгача таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.

Қарорга кўра, ушбу боғчаларнинг таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштириш ва методик бошқариш Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

ИИВнинг болалар боғчалари раҳбарлари Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

ИИВнинг болалар боғчалари ходимларига давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлари қўлланилади.

2019 йил 1 октябрдан:

- ИИВ болалар боғчалари тарбияланувчилари умумий ўринлари сонининг 80 фоизи ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун ажратилади;

- 20 фоизи эса Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларига мувофиқ жамланади.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй