Ғолиб ички ишлар бошқармаси терма жамоаси

admin | 14-09-2019 | 1655

Ғолиб ички ишлар бошқармаси терма жамоаси 

Хоразм вилоятида спортни ривожлантириш, ҳусусан вилоятдаги ҳарбий тузилмалар  шахсий таркибининг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш мақсадида вилоят Ҳокимининг ташаббуси билан “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 14 сентябрь куни Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақаларда Хоразм вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий таркибидан ташкил топган жами 10 та терма жамоа майдонга тушди.

Дўстона шу билан биргаликда муросасиз кечган ўйинлар якунига кўра рақиб жамоаларига имконият қолдирмаган Хоразм вилояти ИИБ терма жамоаси мусобақанинг мутлоқ ғолибига айланди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда Миллий гвардия терма жамоалари эгаллашди.

Мусобақа ғолибларига  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.


                                                           (расмда Хоразм вилояти ИИБ терма жамоаси)

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй