Сайёр қабул: Муаммо ва ечим

admin | 18-09-2019 | 560

Сайёр қабул: Муаммо ва ечим 

  

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Урганч тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 17 сентябрь куни тумандаги маданият маркази ҳовлисида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафарга яқин фуқаро иштирок этди ва улардан жами ўттизга яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тиббий хизматдан фойдаланишда имтиёз яратиш масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. 

 Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди. 

Сайёр қабул жараёнида бир нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, икки нафар ногирон фуқарога илтимоси бўйича уйида қўшимча даромад олишини таъминлаш мақсадида тикув машинаси, икки нафар фуқарога бепул тиббий хизматдан фойдаланишлари учун ордер берилди. 

Вилоят кесимидаги 3-сектор раҳбари бу гал ҳам сайёр қабул ўтказилиши эълон қилинган манзилга етиб келган фуқароларнинг мурожаатини тинглаш мақсадида Урганч туманининг “Шоҳидонлар” маҳалласига ташриф буюрди.

Маҳалла фаоллари ва пиру-бадавлат отахонлар билан бўлиб ўтган учрашув ўзаро ишонч ва самимийлик асосига қурилди. Маҳалла аҳолиси вилоят ИИБ бошлиғининг маҳаллага ташриф буюриб халқнинг дарду-ташвишини ўрганиб, уларга баҳоли-қудрат кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдириб дуо қилдилар.

Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан шу маҳаллада яшовчи яна бир ногирон фуқарога ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг шу маҳаллада яшовчи 102 ёшни қаршилаган Ниёзжон ая Йўлдошевани ҳолидан хабар олиш учун уйига ташриф буюриши нафақат онахонни кўнглини кўтарди шу биргаликда ташриф буюрувчиларга ҳам бирдек қувонч улашди. 

Бир асрдан ошиқ умр кўрган онахон ҳеч бир даврда кексаларни қадрлаш, уларни хурмат қилиш, эъзозлаш хозиргидек бўлмаганлигини, бу ғамҳўрлик учун давлат раҳбарларидан миннатдор эканлигини билдириб, ушбу эзгу ишларга бош-қош бўлиб юрган барчани ҳаққига узоқ умр тилаб дуо қилдилар.

Онахоннинг хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди ҳамда шу ернинг ўзида тиббиёт ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиши таъминланди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй