Таълимга эътибор - келажакка эътибор

admin | 18-09-2019 | 1328

Таълимга эътибор - келажакка эътибор 

 

Билимли кадрлар буюк келажакнинг кафолати эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Шу билан биргаликда, ёш авлоднинг тарбиясини фақатгина педагог ходимлар зиммасига юклаб қўйиш билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.

Анашу тамойиллардан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда мактаблардаги таълим-тарбия жараёнларига эътибор ҳар қачонгидан кучайган.

Жорий йилда умумтаълим мактабларида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўтказилган “Билимлар куни” тадбирларига барча бўғиндаги раҳбар ходимларнинг шахсан иштирок этганлиги ва мактаб ўқувчиларига  “Мустақиллик дарси”дан сабоқ берганликлари бунинг яққол мисолидир.

Аксарият раҳбар ходимлар мактаблардаги таълим-тарбия жараёнлари билан яқиндан танишиб боришни кундалик фаолиятларининг ажралмас қисмига айлантирдилар.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов 2019 йилнинг 17 сентябрь куни Урганч тумани Қоромон маҳалласидаги 14-сонли  умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ушбу мактабнинг 11-синф ўқувчиларига “Маънавият дарси” машғулотларини ўтди.

Ўқув машғулотида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан берилган тарбиявий аҳамиятга эга маълумот ва тавсиялар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Дарс жараёнида ўқувчилар ҳам ўзларининг фаолликларини намоён этишди. 

Дарс якунида ушбу синф ўқувчиларининг барчасига вилоят ИИБ томонидан бадиий китоблар совға қилинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй