Расмий муносабат:

admin | 23-09-2019 | 3658

Расмий муносабат: 2019 йил 23 сентябрь куни Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар юзасидан

Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган, фуқаро Раджапов Махмуд Каримович бугунги кунда ўзига нисбатан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувидаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
246-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, терговдан қасддан бош тортмоқда ва ўзининг ушбу мақсадини амалга оширишда яқин қариндошларини, ҳатто ёш болаларни ҳам жалб қилмоқда.

Жумладан, М.Раджапов Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга бир неча маротаба чақирилишига қарамасдан, терговга келишдан бўйин товлаган. 2019 йил 20 сентябрь куни тергов гуруҳи томонидан М.Раджапов билан тергов ҳаракатлари ўтказиш учун унинг уйига борилганда, у ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, келгусида ҳеч қандай тергов органларига бормаслигини билдириб, ўзининг атрофига яқин қариндошлари ва оила аъзоларини ҳам тўплаб, ички ишлар ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришларига тўсқинлик қилган ва бу жараёнларни уяли телефони орқали видеотасвирга олиб, интернет жаҳон ахборот тармоғининг www.fHYPERLINK "http://www.facebook/"acebook.com сайтидаги саҳифасига жойлаштирган.

Шунингдек, М.Раджапов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали аҳолини давлат органларидан норози бўлишга ундовчи турли хил вазиятларни ёритиш билан шуғулланувчи, 1987 йилда туғилган, Оллашкурова Нафосат Балтабаевнани жалб этиб, кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортиш, аҳоли ўртасида давлат органларига ишончсизлик уйғотиш орқали ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг тугатилишига эришиш мақсадида, 2019 йилнинг 22 сентябрь куни соат 16 ларда оила аъзолари ва яқин қариндошларини тўплаб (жами 12 нафар шахс), Тошкент шаҳрига бориб, ИИВ раҳбарияти билан учрашишларини айтиб, Гурлан туманидаги уйидан пиёда йўлга чиққанлар.

Улар йўлнинг қатнов қисмида пиёда юриб, транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит берганликлари сабабли, улар билан боғлиқ салбий ҳолатлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида, уларнинг ёнига Гурлан тумани ҳокими ва Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи шахсан келиб, улар билан учрашиб, бу хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф эканлигини, уйларига қайтишларини тушунтирган бўлсаларда, улар ушбу талабларга риоя этмасликларини билдириб, бу жараёнларни ҳам Н.Оллашкурова интернет жаҳон ахборот тармоғининг www.fHYPERLINK "http://www.facebook/"acebook.com сайтидаги “Shabnam Ollоshkurova” номли саҳифасида ижтимоий тармоқдаги дўстлари сафига қўшилган фойдаланувчилар эътиборига тўғридан-тўғри видео алоқа орқали етказиб борган.

М.Раджапов ўзига ҳамроҳлик қилаётган оила аъзолари ва яқин қариндошлари билан 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатига тўсқинлик қилиб, аҳолини эътиборини тортиш ниятида пиёда юриш орқали ўзларининг норозилигини намоён этдилар ва ушбу ҳолатларни Ш.Оллашкурова ўз саҳифасида жонли тарзда ёритиб борди.

Улар билан Урганч шаҳар ҳокими учрашиб, намойишларни ўтказиш учун тегишли тартибда рухсат олиш кераклигини ва бу намойишлар бошқа шахсларнинг кундалик турмуш тарзига салбий таъсир этмаслиги лозимлигини тушунтирган бўлсада, улар давлат органларини обрўсизлантиришга, фуқароларнинг уларга ишончини йўқотишга қасддан ҳаракат қилиб, шовқин-сурон кўтариб, омманинг эътиборини ўзларига қаратишга уриндилар ва бу жараёнларни тўлиғича ижтимоий тармоқларда жонли тарзда ёритиб бордилар.

М.Раджапов ва унга ҳамроҳлик қилган оила аъзолари ҳамда яқин қариндошларининг қонунга хилоф ушбу ҳаракатларига чек қўйиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳудудий ички ишлар бўлимига келтирилдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, М.Раджаповнинг 2019 йил 22-23 сентябрь кунлари автомобиль йўлларида пиёда юриш орқали намоён этган норозилигини яқин қариндошлари ва оила аъзоларидан бошқа бирон-бир фуқаро қўллаб-қувватламади ва унга ҳамроҳлик қилмади.

Шу ўринда, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузганлик учун амалдаги қонунчилигимизда жавобгарлик белгиланганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй