Халқ дарду-ташвиши билан яшайлик

admin | 30-09-2019 | 830

Халқ дарду-ташвиши билан яшайлик

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Боғот тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 30 сентябрь куни туманнинг Найман қишлоғидаги шийпонда бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафарга яқин фуқаро иштирок этди ва улардан жами йигирмадан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тиббий хизматдан фойдаланишда имтиёз яратиш масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди. 

Сайёр қабул жараёнида бир нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.

Шундан кейин вилоят ИИБ бошлиғи туман Ҳокими ҳамроҳлигида тумандаги пахта йиғим теримида иштирок этаётган фуқароларнинг мурожаатларини бевосита тинглаш учун пахта даласига ташриф буюрди.

Дала майдонига келиб фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, албатта бугунги кунда мутасадди раҳбарларнинг халқ дарду-ташвиши билан ишлаб, яшаб келаётганлигидан далолатдир.

Учрашув якунида пахта теримида фаоллик кўрсатиб келаётган илғор теримчилардан бир гуруҳига совғалар топширилди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг жойларда ўтказаётган сайёр қабули давомида шу туманда яшовчи, оғир беморлар ва кекса ёшдаги инсонларнинг ҳолидан хабар олиш учун уларнинг уйига ташриф буюриши анъанага айланиб улгурди десак муболаға бўлмайди.

Чунончи, бемор инсоннинг ҳолидан хабар олиш, ундан ҳол-аҳвол сўраш, унга қилинадиган ҳар қандай тиббий муолажалардан кўра фойдалироқ таъсир этиши илмий исботланган.

Генерал-майор Д.А.Назармухамедов бу гал Боғот тумани Маданият маҳалласида яшовчи, 4 йилдан буён тўшакка михланиб қолган, биринчи гуруҳ ногирони Улуғбек Саидовнинг ҳолидан хабар олиш учун унинг хонадонига ташриф буюрди. Беморга ногиронлик аравачаси топширилди ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ушбу оиланинг моддий таъминотини яхшилаш учун беморнинг қизини ўз мутахассислиги бўйича доимий иш билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилинди.  

Боғот туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, бугунги кунда 73 ёшни қаршилаган Шокир ака Раззақов мана 55 йилдирки ўқувчиларга тарих фанидан дарс бериб келмоқда. Фан фидойиси бўлган Ш.Раззақовнинг номи нафақат туман ёки вилоятда, балки республика миқиёсида ҳам юксак эътироф этилади.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов Боғот туманига сайёр қабул боис амалга оширган ташрифи давомида тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, тарих фани ўқитувчиси Шокир ака Раззақов билан учрашиб, уни “1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан табриклаб, байрам совғаларини топширди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй