Ўтказилаётган профилактик тадбирлари ҳар бир ички ишлар органи ходимига катта масъулият юкламоқда

admin | 18-04-2017 | 3497

“Жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактика куни” тадбирлари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан изчил давом қилидирилмоқда

     Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 09 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишда ҳар пайшанба–“Жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактика куни”-деб белгиланганлигини инобатга олиб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар режаси ишлаб чиқилган

    “Профилактика куни”да ЙҲХБнинг 97 нафар шахсий таркибининг иш фаолияти профилактик тадбирларни ўтказишга сафарбар этилди. Жами 119 та жойларда, яъни  95 та  таълим муассасаларида, 7  та   маҳаллаларда, 3 та йўловчи ташиш уюшмаларида, 7 та ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув ташкилотларида, 2 та автомобилларни таъмирлаш устахоналарида, 5 та корхона ва ташкилотларида 6100 нафардан ортиқ фуқаролар, талаба ва ўқитувчилар, ишчи хизматчилар ва ҳайдовчилар билан профилактик чрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.

       Халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдаги илғор тажрибаларини тадбиқ этиш мақсадида, автомобиль йўлларининг хавфли қисмларида ҳаракат тезлигини назорат қилувчи 2 та фоторадар макетлари, 2 та ЙПХ патруль автомобили муляжлари, кучли чарчоқлик ҳолатида, уяли алоқа воситаси, хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариш аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ифодаловчи 26 та 3х6 ҳажмдаги панно, баннерлар ўрнатилди.

      Ўтказилаётган профилактик учрашув ва давра суҳбатлар жараёнида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши, ҳайдовчилар ўртасида қўпол қоидабузарликларни содир этилишини, улар оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилар ва пиёдаларда ўзаро ҳурмат, маданият ва тарбияни оширишга қаратилган мавзулар мисоллар билан кенг ёритилмоқда.

       Таълим муассасаларида ўтказилган учрашувлар давомида йўл белгилари ва ётиқ чизиқларнинг аҳволи ўрганилиб, 4 та йўл белгилари ва  3 та жойда пиёдалар ўтиш ётиқ чизиқлар чизилди. 1 та таълим муассасалари олдидаги йўл четига “ўқувчи пиёда” макетлари жойлаштирилди.

      Вилоятнинг транспорт ҳаракати серқатнов бўлган ҳудудларида йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилишини барвақт олдини олиш мақсадида ўтказилган рейд тадбирида жами 585 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди. Шуларнинг 215 таси йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарувчи қўпол қоидабузарликларни, 15 таси маст ҳолда транспорт бошқариш, 105 таси белгиланган тезлик меъёридан ошириш, 33 таси қувиб ўтиш қоидабузарликларини ташкил қилади.

    Бундан ташқари, Урганч шаҳри ва Урганч тумани, Янгибозор ва Хазорасп туманларида солиқ ва “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими билан ҳамкорликда ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб юрган шахсларни аниқлаш борасида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 3739 та транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳужжатлари текширилиб, ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб юрган 26 та ҳолат аниқланиб, ҳужжатлаштирилди, 187 та транспорт воситалари вақтинча жарима майдонига қўйилди. 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй