Киссавурнинг қилмиши фош этилди

admin | 28-06-2017 | 29607

Киссавурнинг қилмиши фош этилди

Урганч шахрида яшовчи, 1963 йилда туғилган Я.Жуманиязова 2017 йил 15 май куни Урганч шаҳридаги марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларини ҳарид қилишга берилиб кетиб, ҳушёрлигини йўқотди шекилли, бозордан уйига қайтаётиб, фарзандига қўнғироқ қилмоқчи бўлганида, чўнтагидаги нархи 300 000 сўмлик уяли телефони йўқлигини билди. Уяли телефонини ўғирлатган Я.Жуманиязова бозордаги нотаниш йўловчининг телефонидан фойдаланиб, энди фарзандига эмас, ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилиб, ҳолат тўғрисида маълум қилди.  

Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу ўғирликни илгари ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Урганч шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган А.У. содир қилганлиги аниқланиб, уяли телефон ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй